271
эканлигини эътиборга олган ҳолда уни босқичларга бўлиб амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир. Электрон дарслик яратишнинг асосий босқичлари қуйидагилар:
манбаларни танлаш;
муаллиф билан шартнома тузиш;
мундарижа тузиш;
қисмлар бўйича матнларни қайта ишлаш;
гиперматнни
электрон шаклга айлантириш;
овозли соҳани ишга тушириш;
мультимедиали соҳа учун материл танлаш;
компьютер ёрдамини яратиш.
Мультимедиали электрон дарслик (МЭД)ни яратишда ўқувчиларга тушунарли,
матни равон ва қизиқарли, тест, кроссвордлар танлашда уларнинг ёши, физиологик
хусусиятлари ҳисобга олиш лозим. Электрон дарслик структураси, боблар ва уларга
тегишли мавзулар бўйича билимлар қисқа ҳамда хулоса қисми билан боғланган
ҳолда келтирилган.
Ўқувчилар эришилган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш мақсадида
МЭДда савол ва топшириқлар, тест синовлари ва кроссворд келтирилган. Масалан,
электрон дарслик ёрдамида ўқувчи ўз билимларини назорат қилиш, яъни ўқувчилар
билимларини синаб кўриш мақсадида тест синовларига жавоб бериши мумкин.
Умумтаълим мактабларида педагогик жараён кечишининг муҳим шартларидан
бири дарсларда замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш учун мўлжалланган ана шундай
ўқитиш технологияларидан бири бу мультимедиали электрон қўлланмалардир.
Умумтаълим
мактабларида
таълимни
ахборотлаштириш
шароитида
информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнииг асосий мақсади ахборот ва
коммуникация технологияларидан амалий фойдаланиш кўникма ва малакаларини,
ахборотни компьютерда қайта
ишлаш усулларини, ижодий англаш ва мантиқий
фикрлаш кўникмасини шакллантириш учун ўқувчиларга шарт-шароит яратиш,
уларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришдан иборат.
Бугунги кунда умум таълим мактабларида информатика ва ахборот
технологиялари курсини ўқитиш бўйича асосий муаммолардан бири - бу
ўқувчиларнинг информатикани ўрганишга бўлган қизиқишини фаоллаштиришдан
иборатдир. Информатика ва ахборот технологиялари дарсларида ўқувчиларнинг
билиш фаолиятини фаоллаштириш бу энг аввало ўқув материалини мультимедиали
ва интерактив кўринишда тақдим этишдир. Бундай ўқув материали қуйидаги
кўринишлардан бири орқали тақдим этилиши мумкин:
- тақдимот (ўқув материалини намойиш этиш, ўқувчиларга ўқув материалининг
энг муҳимларини мустақил ўрганишни тақдим этиш);
- компьютерли ўйин;
- ўқув материалининг график намойиши;
- видео ва мультипликацион фильмлар.
Информатика ва ахборот технологиялари дарсларида ўқувчилар
фаолиятининг
амалий йўналиши устивор ҳисобланади. “Ўқитиш-ўқиш” жараёнида ўқитувчи ва
ўқувчининг ўзаро таъсирлашуви рўй беради. Бу жараёнда ўқитувчи ўқувчининг кўз
ўнгида ҳамма нарсани биладиган шахс сифатида гавдаланади. Аммо, билиш жараёни
ва кашфиёт таълим бериш доирасида қолади. Чунки, ўқитувчининг ҳохишига
боғлиқ бўлмаган ҳолда билимларни узатиш жараёнида ўқувчининг ишончи,
мотивацияси, ҳаётий концепцияси иштирок этади.
Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, иш берувчилар ҳамда таълим бозори
субъектларини бир мақсадда бирлаштириш, пировард натижада рақобатбардош
кадрлар тайёрлаш – бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Қачонки, ишлаб
272
чиқариш ҳамда таълим-тарбия жараёнига жалб этилаётган мутахассисларга
берилаётган билим ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олмас экан,
сифат
ҳақида сўз юритмаса ҳам бўлади. Масалан, умумтаълим тизимида информатика ва
ахборот технологиялари фани ўқитилишига тўхталсак. Ҳозирги кунда 5-синфдан 11-
синфларда бу фан ўқитилади. Техника ва технологиялар соат сайин ўзгариб,
янгиланиб, такомиллашиб бормоқда. Барчасини бирдан қамраб олиш мушкулдир.
Лекин
информатика
фанини
ўқитишда
ҳам
мультимедиали
электрон
қўлланмаларни қўллаш орқали ижобий натижа олиш мумкин.