224
2.3.1-расм. Икки ўлчовли графикни ясаш.
Бу ерда вертикал бўйича график масштаби система орқали нотўғри
танланган (графикнинг юқори қисми қирқилган)лиги кўриниб турибти. Кўпчилик
ҳолларда
Plot функциясини қўллаш маъқул гафиклар олиш имкониятини беради.
Plot функция опциялари. Фойдаланувчи ечаётан
масалаларни борган сари
мураккаблаштириши, унинг стили ва параметрларини автоматлаштиришда
олинган графиклари эртами - кеч қаноатлантирмай қўяди. Графикларни аниқ
созлаш учун
Mathematica график функцияларнинг
махсус опцияларини
фойдаланади. Уларнинг рўйхатини чиқариш учун
Options [Plot] буйруғини
фойдаланиш зарур
.
График функциялар ичида опциялар ўзининг номи
name ва
value қиймати
билан
name -> value кўринишда берилади.
Опцияларнинг энг тарқалган символлик қийматлари қуйидагилардир:
Automatic - автоматик танлов фойдаланилади;
None - опция фойдаланилмайди;
All – ҳар қандай ҳолда фойдаланлади;
True - фойдаланилади;
False - фойдаланилмайди.
Кўп опциялар сонли қийматларга эга бўлиши мумкин. Мавҳум ҳолларда
опцияларни ёзиш шакли ва уларнинг тезкор маълумотномали системаси бўйича
қийматларини аниқлаш тавсия этилади.
Икки ўлчовли графиканинг опцияларини кўриб чиқамиз. 2.3.1-расмда
масштабни муваффақиясиз танланган ҳолини таъкидладик. Равшанки, бу
камчиликни,
у ўқи бўйича масштабига тўғрилаш киритилиб осонгина тўғрилаш
мумкин. 2.3.2-расмда ҳудди шу иш амалга оширилган. Масштабни ўзгартириш
учун PlotRange->{ -.25,1.2} опция фойдаланилган. Бу опция графикни верикал
бўйича -0.25 дан 1.2 гача чегараларда акслантиришни берилганлиги кўриниб
турибти.
225
2.3..2-расм. Тўла кўринишда акслантирилган масштабдаги sin(x)/x функция
графиги
Сўзсиз система координата ўқлари бўйича ҳам, графикнинг юқори
қисмида ҳам ёзувларни кўрсатмаган ҳолда графикни ясайди.
График
юқорисининг ўртасидаги бундай ёзув
титуллик дейилади. 2.3.3-расм
координаталар ўқлари олдида ёзувли графикни ясашни кўрсатади. Бундай
ёзувларни
яратиш учун Axes Label опция фойдаланилади. Ундан кейин икки
ёзувни ўзига олган (бири
х ўқи учун, иккинчиси
у ўқи учун) рўйхат кўрсатилади.
Ёзувлар қўштирноқ ичида кўрсатилади. Шундай қилиб, опцияни берилиши
қуйидаги кўринишда бўлади: AxesLabel-> {"X value","f(x) "}.
2.3.3-расм. Координата ўқлари бўйича ёзувли график.