“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
301
тадбирлар ўз кўламига кўра умумуниверситет (умуминститут),
муайян
факультет ёки гуруҳларда амалга оширилади. Ушбу жараёнда ойлик ва
йиллик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадга муҳимдир: «... ўқувчилар
орасида тарбиявий тадбирларни ўтказишда, энг аввало,
уларни олдиндан
тузилган режа асосида амалга оширилишига амал қилмоғи лозим. Режада,
албатта, тадбир ўтказилаётган синф, иш жойининг безатилиши, деворий
газета чиқарилиши,
альбомлар тузиш, кўргазмалар тайёрлаш, бадиий
чиқишларнинг тартиби ва кетма-кетлиги, қатнашувчилар сони ва ҳоказолар,
яъни, тадбир мақсади ва мазмунига мос ишлар олдиндан белгиланиши
лозим» .
Факультет ёки гуруҳларда бу борада педагогик фаолиятни олиб бориш
ва тадбирлар режасини ишлаб чиқишда
уларнинг умумуниверситет
(умуминститут) тарбиявий ишлар режаси, мазмуни ва йўналишига мос
бўлишига эришиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқув-тарбиявий тадбирларни амалга оширишда «... талабаларнинг
ўқишдан ташқари бўш вақтларининг ҳажми, лаёқат, қобилият ва
қизиқишларини ҳисобга олиниши муҳим роль ўйнайди.
Уларни амалга
ошириш жараёнида талабаларнинг қизиқувчанлиги, фаоллигини,
ташаббускорлиги ва мустақиллигини ривожлантиришга эътибор бериш
лозим. Талаба тадбирнинг моҳияти, мазмунини етарлича англаган, унда
етарли даражада маънавий баҳраманд бўлиши керак. Талабалар қайси
масалалар,
воқеалар
ва
муаммолар
тўғрисида
фикр-мулоҳаза
юритилаётганлигига, нималарни билишга интилаётганлигига, қандай
эҳтиёжлар туғилаётганлигига диққат ва эътибор бериш зарур.
Уларнинг
қизиқишлари асосида маънавий-маърифий тадбирлар мавзуси танланиб, улар
оддий ва тушунарли даражада ўтказилиши лозим».
Маънавий-маърифий тадбирлар мазмуни ифодаланиши бирга талабаларда
миллий ифтихор туйғуси шаклланишини яққол кузатиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Мирзиёев Ш. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари //
Тошкент: Ўзбекистон. 2020. – Б. 401, 105-106.
2.
Президент Мирзиёев Ш. Раислигида 2021 йил 19 январдаги маънавий-
маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу
борада давлат ва
жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича
видёоселектор йиғилиши. // Халқ сўзи. 2021 йил 20 январь