692
Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини амалга оширишда тижорат
банклари ҳам ўз аҳамиятига эга бўлиб ҳисобланади. Шунингдек,
хусусий
сектор
ривожланишини
рағбатлантириш,
банкларнинг
инвестициявий
жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш учун
банк секторини тубдан трансформация қилиш мақсадида 2020 йил 12 майда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025 йилларга мўлжалланган
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли Фармони қабул қилинди
ушбу стратегиянинг
асосий мақсади этиб замонавий банк тизимини шакллантириш, банкларнинг
инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва банк хизматларининг янги
стандартларини
жорий
этишга
қаратилган
банк
тизимида
комплекс
ўзгартиришларни амалга оширишдан иборат.
Миллий иқтисодиётда инвестицион жараёнларни фаоллаштириш ва унда
тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш зарурати иқтисодий
барқарорликни таъминлашда банк тизимининг
ролини ошириш билан
белгиланади.
Инвестицион
салоҳиятни
оширишда
банклар
иштироки
инвестицион мақсадларга банк маблағларини йўналтириш, инвестицион
характердаги кредитларни бериш, улушли иштирок этиш ва қимматли қоғозлар
билан операцияларни амалга ошириш каби йўналишларни ўз ичига олади.
Тижорат банкларининг инвестицион фаоллиги уларнинг молия-саноат
гуруҳларидаги иштирок орқали янада ривожланади. Чунки, молия-саноат
гуруҳлари доирасида банклар истиқболли инвестицион лойиҳаларни
ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни
ташкил қилиш ҳамда молиявий ресурсларни юқори даромадли соҳаларга
йўналтириш асосида инвестицион фаоллигини оширади.
Банкларнинг инвестицион сиёсатини самарали ташкил этиш ва уларнинг
инвестицион фаоллигини оширишда қуйидагиларни инобатга олиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади:
- инвестицион портфели сифати ва таваккалчиликларни бошқариш
693
амалиётини яхшилаш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик
ечимларни тадбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини
таъминлаш;
- инвестицион сиёсатни амалга оширишда унга таъсир кўрсатувчи
омилларни баҳолаш ва уларнинг таъсир даражасини чуқур таҳлил этиш лозим;
- тижорат банклари ва саноат корхоналари ўртасидаги молиявий
муносабатларни ривожлантиришга қаратилган
таъсирчан чораларни амалга
ошириш, хусусан корхоналардаги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда банкларнинг иштирокини кучайтириш лозим;
- молия ва саноат капитали интеграциясини таъминлаш орқали молия-
саноат гуруҳларини шакллантириш;
- капиталлашув даражаси юқори бўлган тижорат банклари иштирокида
молия - саноат гуруҳларини ташкил этишни босқичма-босқич амалга ошириш
лозим, чунки бу ҳолат, инвестицион муносабатларда
фойдалилик даражасини
ошириш ва рискларни пасайтиришга имкон яратади.
Демак, тижорат банклари иқтисодиётга инвестиция киритишнинг асосий
молиявий воситачиси бўлиб ҳисобланади. тижорат банклари орқали
корхоналарнинг,
корпоратив
тузилмаларни
шакллантириш
банклар
инвестицион фаоллигини ошириш, саноат тармоқларини самарали ва барқарор
ривожлантириш ва энг муҳими мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация
қилиш учун қулай шарт-шароит яратади. Натижада эса,
мамлакатда янги
техника ва технологияларни кириб келиши орқали ички ва ташқи бозорларга
йўналтирилган
янги
юқори
илмий
сиғимли
ишлаб
чиқаришларни
ривожлантириш,
жаҳон
бозорларида
миллий
корхоналарнинг
рақобатбардошлигини ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш учун
шароит яратишга имкон беради.