www.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022
Sahifa: 90
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ
БОЛА ҚИЗИҚИШЛАРИНИ ЭРТА АНИҚЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК
УСУЛЛАРИ
Курбанова Зилола Алишер қизи
Низомий номидаги ТДПУ ўқитувчи
Аннотация: Мақолада болалар қизиқишларини эрта аниқлаш
ва
ривожлантириш
бўйича
психологик
қонуниятларга
асосланиб уларнинг лаёқат, маҳорат,
педагогик, коммуникатив,
дидактик,
авторитар, перцептив, танқидий фикрлашларини
ривожлантириш усуллари
келтириб ўтилган.
Калит сўзлар: Қизиқишлар, ақлий истедод, тестлар билан ишлаш,
когнитив жараёнларни ривожлантириш.
Ер юзидаги жамиийки давлатларнинг тараққиёти ва жамият равнақи кўп
жиҳатдан халқнинг интеллектуал потенциали билан белгиланади. Чунки,
илмий потенциали юқори даражада ривожланган мамлакат барча соҳаларда
доимо
илғор
бўлади.
Шунинг
учун
мамлакатимиз
Президенти
Ш.М.Мирзиёев барча соҳаларни жумладан таълим тизимини тубдан ислоҳ
қилишга катта эътибор қаратаётгани таълим тизими соҳасида туб бурилаш
ясамоқда десак муболаға бўлмайди. Шунга кўра, юқори
малакали кадрлар
тайёрлаш давлат сиёсати даражасидага кўтарилмоқда.
Ҳар томонлама етук кадрларни яратиш учун энг аввало мактабгача
ёшдаги болаларга алоҳида эьтибор қаратиш билан чамбарчас ўлчанади. Шу
сабабдан мактабгача ёшдаги болалар қизиқишларини эрта аниқлаш
келажакда ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлашнинг
асосий омили
ҳисобланади.
Қизиқиш бу шахснинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян нарса
ва ҳодисага муносабати. Бунда инсоннинг ўзига хос хусусияти бевосита
мужассамлашади. Қизиқиш
билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган
ҳолда
ўзлаштиришда, кўникма ва