Ҳужжатга диаграмма қўйиш учун Вставка вкладкасидан диаграмма
элементи танланилади ва Вставка диаграммы мулоқотли ойнасидан
диаграмма
кўриниши
танланилади ва ОК тугмаси
босилади.
Ойнада
диаграмма
кўриниши ва excel жадвали
очилади. Жадвалдаги намуна
сифатида
берилган
маълумотларни
ўчириб,
маълумотлар киритилади.
Жадвалдаги кўк чегара ичидаги
маълумотлар
диаграммада
тасвирланади. Шунинг учун
маълумотлар ёзилгандан сўнг
диагррамада
тасвирланиши
керак
бўлган
маълумотлар
чегараланади, бунинг учун ушбу чегара сичқонча
чап тугмаси ёрдамида ушлаб керакли соҳага қисқартирилади ва
катталаштирилади. Барча ўзгартиришлар амалга оширилгандан сўнг Excel
жадвали ёпилади. Кейинчалик яна диаграмма маълумотларига ўзгартириш
киритилиши керак бўлса, диаграмма белгиланади ва конструктор менюсидан
изменить данные танланилади.