Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
226
жараёнида қўллаш мумкин бўлган самарали усулларни билиши, ўрганиши
муҳимдир. [1. 17-б. ]
Ҳақиқатан ҳам тилни ўрганишда шахсни психологик диагностика қилиш
кутилган натижани беради. Чунки ўзга тилни ўрганишда мураккабликлар
келтириб чиқариш тил ўрганишни қийинлаштиради, ўқувчи қизиқишини
сўндиради. Шахснинг индивидуал ўзига хосликлари, маҳорати, руҳияти,
дунёқараши, қайси миллатга мансублиги нутқ характерига таъсир қилганидек,
ўқувчи ёки тингловчининг индивидуал ўзига хос жиҳатлари ҳам матннинг
қабул қилинишига, идрок этилишига сезиларли таъсир кўрсатиши кабилар рус
тилшунослари томонидан эътироф этилган.
Демак, немис тили ўқитишда ўқувчининг нутқ
характерига таъсир
қилувчи, унинг идрок этилишига сезиларли таъсир кўрсатувчи жиҳатларига
эътибор қаратишда биз изланаётган мавзу психолингвистканинг илмий,
методик жиҳатлари намоён бўлади. Ҳ. Неъматов, О. Бозоровлар
таъкидлаганларидек, нутқ системаси турли типдаги кичик тил системаларидан
танлаб олинган бирликлар ёрдамида ҳосил қилинадиган, шахсий комуникатив
мақсадлар учун хизмат қилиб, ўзининг физик, моддий кўламига эга бўлган
ҳосилалар билан иш кўради.
Инсон оламни рационал билишда тафаккурга таянади.
Тафаккур уч
босқичдан иборат: онг, тушунча, муҳокама. Дастлаб нарса ва ҳодисаларнинг
мавҳум образи онгда тикланади, кейин уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари
қиёсланади ва тасдиқ ёки инкор этиш йўли билан якунланади. Инсон моддий
дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва хусусий белгиларини ажратган
ҳолда онгда акс эттириш имкониятига эга [2. 12-б. ]
Демак, ўқувчи тафаккурини ўстириш учун уларда солиштириш,
фарқлаш хусиятларини амалга оширишимиз муҳим ҳисобланади.
Маълумки, педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва
алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон
талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузи ўзига хосдир.
Республикамизда амалга оширилаётган таълимга оид қарор ва Фармонлар
ижросини амалга ошириш учун икки фан ҳамкорлиги ва уларнинг ўзаро
алоқаси жуда муҳим. Миллий дастурда эътироф
этилган янгича моделда
шахсни камол топтириш, унинг чуқур билимлар соҳиби бўлиб етишишлари
учун педагогика+психология+чет тил методикаси ҳамоҳанг иш олиб
боришлари зарур.