590
36-БҲХС-Активларнинг қадрсизланишига асосан хўжалик
юритувчи
субъекти ҳар бир ҳисобот даври охирида молиявий ҳисобот кўрсаткичларини
ҳақақонийлигини таъминлаш мақсадида актив қадрсизланганлигининг бирор
ишораси мавжудлигини текшириши, агарда шундай ишора мавжуд бўлса,
хўжалик субъекти активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.
Агарда асосий воситанинг баланс қиймати унинг қопланадиган
қийматидан ошса у қадрсизланган бўлади.
Асосий воситанинг қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг ишораси
мавжуд бўлса, бу асосий восита бўйича қолган
фойдали хизмат муддати,
эскиришни (амортизацияни) ҳисоблаш усули ёки тугатиш қиймати кўриб
чиқилиши ва активга нисбатан қўлланиладиган Стандартга мувофиқ
ўзгартирилиши зарурлигини кўрсатиш мумкин, ҳаттоки агарда ҳеч қандай
қадрсизланиш зарари актив учун тан олинмаса ҳам[6].
Масалан, бошланғич қиймати 200 000,0 минг сўмни ташкил этган
ускунанинг фойдали хизмат муддати 6 йил. Ташкилот раҳбарияти 3-йилнинг
бошида ускунанинг қолган фойдали хизмат муддатини қайта кўриб чиқиш
зарурати борлиги тўғрисида қарор қабул қилиб, уни 3 йил қилиб белгилашди.
Ускунани қадрсизланиши сабабидан 3-йил
учун эскириш суммасини
аниқлаймиз:
1. Ўтган даврларда фойдаланилган, 2 йилга тўғри келган жамғарилган
эскириш суммаси:
200 000 / 6 * 2 = 66 667 сўм.
2. 3-йил учун эскириш суммаси:
200 000 – 66 667 = 133 333 сўм.
133 333 / 3 = 44 444 сўм
Хўжалик юритувчи субъект агарда асосий
воситасидан ижара бериб
даромад олиш ёки унинг қийматини ошиши учун эгалик қилаётган бўлса,
40 –БҲХСга асосан бу мулк инвестицион мулк ҳисобланади. Инвестицион
мулкка ижарадан даромад олиш мақсадида ёки капиталнинг қиймати ошиши
учун ёки иккаласи учун эгалик қилинади.
591
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда инвестицион мулкни ёритиб
бериш уларни алоҳида счётларда ҳам ҳисобга олишни тақоза қилади. Бизнингча
амалдаги счётлар режасида мавжуд бўлган 0300-“Узоқ муддатли ижара
шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”ни
номланишини “Инвестицион мулкни ҳисобга олувчи счётлар”
деб номлаб,
унинг таркибида 0320-“Инвестицион мулк”, бу мулкнинг эскиришини ҳисобга
олиш учун 0298-“Инвестицион мулкнинг эскириши” счётларини очилиши
мақсадга мувофиқ бўлади.